Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда "Рамзларимиз – ифтихоримиз" мавзусида тадбир бўлиб ўтди
1167
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги ҳамда 10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан “Рамзларимиз – ифтихоримиз” мавзусида тадбир ўтказилди.
Самарқандда

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов тадбирни кириш сўзи билан очиб берар экан, йиғилганларни байрам билан самимий қутлади.

Шунингдек, ўтган давр давомида барча соҳалар каби божхона тизимида ҳам бўлаётган ислоҳотлар ва эришилаётган улкан муваффақиятлар, инсон қадрини улуғлаш мақсадида халқимизга яратилаётган зарур шарт-шароитлар, шу юртда истиқомат қилаётган ёш-у қарини бирдек руҳлантираётганига тўхталиб ўтди.

Байрам арафасида хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб, фидойилик ҳамда алоҳида ўрнак билан хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимларга махсус унвонлар топширилди.

10.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг