Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” шиори остида байрам тадбири ўтказилди
1159
“Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон.

Яшнагай тоабад илму фан, ижод,

Шуҳратинг порласин, токи бор жаҳон...

 

Ана шундай сатрлар билан бошланувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, байроғимиз бошимиз узра ҳилпираганда, озод Ватанимизга нисбатан қалбимизнинг туб-тубида ғурур пайдо бўлади, ҳурмат-эътибор кучаяди, фахр-ифтихор ҳисси жўш уради. Бу садо азму шижоатли халқимизнинг руҳига руҳ, кучига куч бағишлаб, янгидан-янги бунёдкорлик ишларига даъват этади.

1992 йил 10 декабрь «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан Хоразм вилояти божхона бошқармасида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” шиори остида байрам тадбирлари ўтказилди

Тадбирда Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали “Маънавият-маърифат” ишлари бўлими бошлиғи Атабек Сапарбаев сўзга чиқиб, мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгиланганлиги, Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

– Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган – дейди Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими бошлиғи Р.Эгамов.

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

10.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг