Тадбир очилишида Давлат мадҳияси янгради. Барча божхона ходимлари қўлларини кўксига қўйиб, баралла мадҳияни куйлашди.
Тадбирда Наманган давлат университети доценти тарих фанлар доктори Бахтиёр Холмуродов иштирок этиб, мадҳиямизнинг қабул қилиниш тарихи ҳамда ундаги сўзлар таснифи бўйича батафсил тушунтиришлар берди.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз суверенитетининг улуғ рамзи бўлган Давлат мадҳиясининг сатрларида мард, олийжаноб ва меҳнаткаш халқимизнинг орзу-умидлари, келажак ҳаётга қатъий ишонч туйғуси ўз ифодасини топган. Унга юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг чуқур ҳурмат-эҳтиром билан қараши муқаддас ва шарафли бурчга айланган.
Учрашувда семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан батафсил жавоблар олишди.
10.12.2021