Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – долзарб вазифадир
1372
Барчамизга айёнки, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси умумий тарбиянинг таркибий қисми бўлиб, бунда ёшларнинг Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш, она-юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажариш, уларда Қуролли Кучларимизга бўлган ижобий фикрларни янада кенгайтириш, ҳарбий хизмат нуфузини кўтариш, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш каби эзгу ишларга даъват этилади.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – долзарб вазифадир

Шу мақсадда, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти етакчиси Лайло Ганиева ҳамда бошқарманинг Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда давлатимиз рамзлари бўлган 8 декабрь - Конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги, 10 декабрь - Давлат мадҳияси қабул қилинган сана ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида  Урганч шаҳридаги 24-сон ихтисослаштирилган умум ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказилди.  

Тадбирда фарзандларимиз Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида майдонга чиқаётган бугунги кунда Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ўғил-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конституциявий даражада ўз аксини топаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишларда Конституция ва мадҳиямизни тараннум этувчи шеърлар айтилди. Давлатимиз рамзлари юзасидан ўзаро савол жавоб тарзида ўтказилган учрашув давомида ёшларга қурол-аслаҳалардан фойдаланиш қоидалари ҳақида кенг маълумот берилди.

Бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад – ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилади.

Тадбир якунида спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаб, тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларга спорт анжомлари совға қилинди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати 

10.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг