Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 260 минг донадан зиёд пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди
719
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ, Миллий Гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
 Андижонда 260 минг донадан зиёд пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

Ўтказилган тадбир давомида, Жалақудуқ туманида фуқаро Ш.Т. ўзига тегишли бўлган 264 минг дона пиротехника воситаларини “Кобальт” русумли автотранспорт воситасида сотиш мақсадида олиб кетаётганида ашёвий далиллар билан тўхтатиб қолинди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

10.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг