Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Ўзбекистон” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро М.М. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 340 миллион сўмлик жами 170 000 дона шоколад маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
10.12.2021