Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"DAF"даги селитра манзилига етиб бормади
694
Бугунги кунда минерал ўғитларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган “уддабурон”лар тўғрисида кенг жамоатчиликка қатор тарғибот ишлари амалга ошириб келинишига қарамасдан, ҳанузгача бу каби қонунбузарликлар учраб турибди.

 Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Жартепа” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаро А.Х. бошқарувида бўлган “Daf” русумли юк автомашина ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, жами 34 500 000 сўмлик, оқ рангли 50 кг ҳажмли қопларда 15000 кг  минерал ўғит  борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

9.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг