Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро М.А бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 301 миллион сўмлик 144,4 литр алкоголь маҳсулотлари ва 1 дона қайиқ мотори борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
9.12.2021