Шунингдек, 2021 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сон Фармони ва ПҚ-31-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш учун Республика комиссияси таркиби тасдиқланиб, ўз иш фаолиятини бошлаб юборди.
Республика комиссиясида Хоразм вилоятига масъул бўлган Ишчи гуруҳи раҳбари Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов томонидан туман (шаҳар)ларда Президентимизнинг мазкур фармон ва қарори билан белгиланган вазифалар бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, туман (шаҳар)ларда Ҳоким ёрдамчилигига тавсия этилаётган ҳар бир номзод билан зиммасига юклатиладиган вазифаларни қай даражада уддалаши, уларнинг интилувчанлиги, ишга бўлган муносабати, қобилияти ва тажрибаси бўйича суҳбатлар ўтказилди.
9.12.2021