Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
816
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ,  Миллий Гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгийўл тумани худудида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгийўл тумани худудида фуқаро А.Қ. бошқарувидаги “Mercedes Benz Sprinter” русумли, автотранспорт воситаси белгиланган тарзда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада умумий қиймати 203,4 миллион сўмлик, жами 271 килограмм бўлган пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

 Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

9.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг