Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
862
Божхона органлари томонидан мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш мақсадида товар-моддий бойликларининг ноқонуний олиб кирилиши, айланиши ва сақланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарликни ўз вақтида фош этишди.

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.Ж. ўзига тегишли бўлган, умумий қиймати 105 млн. сўмлик 5460 дона парфюмерия воситаларини “Кобалть” русумли автомашинасида сотиш учун олиб кетаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

9.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг