Шунингдек, халқаро коррупцияга қарши курашиш куни ва мадҳиямиз қабул қилинган сана юзасидан ҳам давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда истеъфодаги подполковник, тарихчи Ҳусан Чиннибаев ва истеъфодаги подполковник, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзоси Абдураззоқ Абрўевлар иштирок этишди.
Ҳар қандай давлатнинг бош қонуни Конституция ҳисобланади. Конституция сўзи луғавий жиҳатдан "Низом", "Қоидалар тўплами" деган маъноларни англатади. Лекин мазмун-моҳиятига кўра, ушбу ҳужжат мамлакат, унинг фуқаролари ҳаётида жуда муҳим ва катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Мамлакатимиз Бош Қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиш ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлари белгилаб берилган. Амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилинади.
Конституциямиз халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан эътироф этилганлиги эса давлатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини оширмоқда ва мустаҳкамламоқда.
Бир сўз билан айтганда, Бош Қомусимиз "Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамиятига ўтиш"нинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.
Тадбирнинг навбатдаги қисми 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланиб, “Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ” деб номланди.
Тадбирда таъкидланганидек, коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноят ҳисобланади.
Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда ушбу жиноятнинг келиб чиқиш хавфини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Жумладан, Миллий кинология марказида ҳам коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.
Давра суҳбатида 10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган сана юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Дарҳақиқат, ҳар сафар давлатимиз мадҳияси садолари остида янги кунни, янги тонгни кутиб олар эканмиз, қалбларимизда шу муқаддас ватандан фахрланиш туйғулари жо бўлади.Ушбу қўшиқнинг чуқур маънога эга ҳар бир сатри, мардонавор ва соҳир оҳанги бизни ўзига мафтун этади.
Дунё ҳамжамияти билан халқаро муносабатларни ўрнатиш, умумхалқ байрамлари, йирик тадбирлар, тантанали маросимлар аввалида мадҳиямиз янграши қалбларимизга ғурур бағишлайди. Айниқса, халқаро миқёсда ватандошлиримиз, ёшларимизнинг илм-фан, спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришиб, ватанимиз байроғини баланд кўтарилиб, давлат мадҳиясининг янграши ўзини “шу юртнинг фарзанди”, – деб билган ҳар инсон қалбига фахр, ифтихор туйғуларини бағишлаши бор ҳақиқат.
Сўзга чиққанларлар томонидан мадҳиямизнинг яратилиш тарихи, унинг Ўзбекистон давлатчилигида тутган аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида байрам арафасида навбатдаги божхона хизмати унвонларига сазовор бўлган ходимларга унвонлар тантанали равишда топширилди.
8.12.2021