Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида мазкур ишчи гуруҳи Янгиер шаҳар Инвестиция ва ташқи савдо бўлими ва Савдо-саноат палатаси Янгиер шаҳар бўлими вакиллари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳридаги “Yangiyer Flour Trading” корхонасида бўлиб, мутасадди раҳбарлар билан “мижозбай” тизимида учрашув ўтказишди.
Учрашувда, корхонага хориждан олиб келинган технологик ускуналарни тез фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 352-сонли қарори мазмун-моҳияти корхона вакилларига тушунтирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
14 сентябрдаги “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5243-сон қарори билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашув сўнгида “Yangiyer Flour Trading” МЧЖнинг ишга тушириш жараёни билан танишилиб, келгусида экспорт-импорт операциялари бўйича божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
8.12.2021