Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 604 млн. сўмлик товарларнинг ҳужжатлардан “тушиб” қолгани фош бўлди
759
Товар-моддий бойликларни божхона назоратидан четлаб олиб кириш орқали давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган божхона тўловларидан бўйин товлашга уринишларни ўз вақтида фош қилиш мақсадида божхона ходимлари томонидан доимий равишда тезкор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Андижонда 604 млн. сўмлик товарларнинг ҳужжатлардан “тушиб” қолгани фош бўлди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона божхона постида аниқланган ҳолатда қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, мазкур юк автотранспорт воситасига ҳужжатларда кўрсатилмаган 22 турдаги хўжалик моллари, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва телефон аксессуарлари ортилганлиги аниқланди.

Мазкур товарларнинг умумий қиймати эса 604 млн. сўмдан ошмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

8.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг