Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳудудларда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда
543
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ҳудудларда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида Қўнғирот туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро А.А. қиймати 2 млн. сўмлик 100 қутида жами 6000 дона “Британик” номли пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатилиб қолинди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмаларининг Жиззах шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида эса фуқаро М.Д.нинг ёнида  5 400 дона “Трения” ва 3 000 дона “Британик” номли  пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

8.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг