Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 52 млн сўмлик маиший-техникалар ортилган “Дамас”ни тўхтатиб қолишди
687
Товар-моддий бойликларининг республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда тезкор тадбирлар ўтказиш орқали қарши кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар 52 млн сўмлик маиший-техникалар ортилган “Дамас”ни тўхтатиб қолишди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган тадбир давомида, “Бўстон-Янгичек” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб Фарғона тумани ҳудудида  тўхтатиш чоралари кўрилганида, ҳайдовчи автотранспорт воситасини воқеа жойига ташлаб ўзи номаълум тарафга қочиб яширинган.

Шундан сўнг, автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 52,5 миллион сўмлик 4 турдаги 199 дона маиший-техника товарлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг