Сайёр қабулда бошқарма бошлиғи Т.Саидов, Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Ж.Сайилов, Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими бошлиғи М.Садрутдинов, Даромадлар ва божхона статистикаси бўлими бошлиғи А.Мадумаров ҳамда божхона пости бошлиғи Ш.Бакиевлар иштирок этишди.
Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.
Юзма-юз дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга,
қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.
8.12.2021