Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўғри овқатланиш – саломатликнинг муҳим омили!
2107
Овқатланишнинг ҳам ўзига хос тартиблари борки, ҳар ким унга ёши, саломатлик даражаси ва меҳнат қилиш туридан келиб чиқиб ёндашиши тавсия этилади.
Тўғри овқатланиш – саломатликнинг муҳим омили!

Баъзилар ҳар куни ёғли ва юқори калорияли таомларни истеъмол қилса, тўғри овқатланяпмиз, деб ўйлайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, юқори қувватли таомларни мунтазам тановул қилиш, шу билан бирга, камҳаракатлик қон босими, қандли диабет, инсульт, миокард инфаркти, буйрак ва меъда-ичак тизими аъзолари касалликларининг юзага келишига сабаб бўлади.

Бухоро вилояти божхона бошқармасида Бухоро вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокори Шавкат Шукуров иштирокида Жисмоний фаоллик, семизлик касаллиги касаллиги оқибатлари ва уни олдини олиш ҳамда соғлом овқатланиш гигиенаси” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Одатда кўплаб касалликлар нотўғри овқатланиш оқибатида юзага келади, – дейди шифокор Шукуров Шавкат. – Ҳозирги кунда одам организми учун 13 турдаги витаминлар зарурлиги фанда исботланган. Булар кальций, натрий, магний, калий, фосфор, йод, темир ва бошқа моддалар. Уларни биз асосан мева-сабзавотлар, кўкатлар, полиз ҳамда сут, гўшт, парранда, балиқ, тухум, дуккакли маҳсулотлардан оламиз. Умуман олганда, ёзги озиқ-овқатлар таркибини 28 фоиз ёғ, 55 фоиз оқсил, 17 фоиз углеводлар ташкил этиши керак. Шу боис ёз мавсумида окрошка, гўжа каби парҳезли таомларни истеъмол қилиш тавсия қилинади. Улар ҳам тўйимли, ҳам мазали.

Дастурхонимизда тоблаб пиширилган сабзавотлар, янги узилган мевалар, дуккакли ўсимликлар, қайнатилган таомлар, қатиқ, творог каби сут маҳсулотлари бўлиши тавсия этилади. Бу каби минераллар ва оқсилларга бой маҳсулотлар организмда моддалар алмашувини яхшилайди, иммунитетни мустаҳкамлайди.

 

8.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг