Институтнинг Шахсий хавфсизлик бўлими, “Махсус-ҳуқуқий фанлар” ва “Умумҳуқуқий фанлар” кафедралари билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда институт курсантлари иштирок қилди.
Тадбирда йиғилганлар эътиборига мутахассис профессор-ўқитувчилар томонидан “Коррупцияга қарши курашишнинг тарихи”, “Коррупцияга қарши курашишга оид миллий ва халқаро қонунчилик асослари”, “Коррупционер шахсларнинг криминологик жиҳатлари” ва “Коррупцияга қарши курашишда халқаро тажриба” мавзуларида кўргазмали маърузалар ҳавола қилинди.
Тадбир сўнгида курсантлар билан ҳаётий мисолларга асослаган кейслар билан ишлаш ташкил қилиниб, иштирокчиларнинг жавоблари тингланди.
Зеро, ҳар бир маъруза, ҳар бир кейс муҳокамаси Божхона институти курсантлари онгида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни, таъбир жоиз бўлса, муайян зарурий иммунитетни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
8.12.2021