Тезкор тадбир давомида фуқаро М.С ўзига тегишли 5008 қути “Милано” номли тамаки воситаларини божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб ўтаётган пайтида тўхтатиб қолинди. Мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 66 млн. 131 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Далилий ашё сифатида олинган тамаки маҳсулотлари вақтинчали сақловга олиниб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
8.12.2021