Хусусан, “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлат ҳудудидан кириб келган юк поезд таркиби кўздан кечирилди.
Текширув давомида поезд вагонларидан бирининг ғилдираги ён ички қисмида оқ рангли пакетга ўралган номаълум модда борлиги аниқланди.
Ўтказилган текширувлардан сўнг мазкур модда 20,56 грамм оғирликдаги "марихуана" гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
8.12.2021