Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан тадбир ташкиллаштирилди
1558
Конституция – халқимизнинг истиқлолнинг илк йилларида эришган улкан тарихий ютуғи. Зотан, айнан асосий Қонунимиз суверен давлатимизнинг ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг асосий пойдевори, мустақил давлатчилигимизнинг тамал тоши бўлди.
8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан тадбир ташкиллаштирилди

Бу йил юртимизда Конституция қабул қилинганлигининг 29 йиллиги барча идораларда кенг нишонланмоқда, шу жумладан божхона органларида ҳам ушбу тантанага алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Шу муносабат билан Бухоро вилояти божхона бошқармасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов сўзга чиқиб, “8-декабрь Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун” мавзусида маъруза қилди.

Шу кунга қадар мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилмоқда. Бу эса унинг ҳақиқатан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беради.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

8.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг