Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Талабаларга Конституциянинг 29 йиллиги муносабати очиқ дарс ташкил этилди
1033
Хабарингиз бор, юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий, ҳуқуқий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Талабаларга Конституциянинг 29 йиллиги муносабати очиқ дарс ташкил этилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Наманган муҳандислик – қурилиш институти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 29 ёшда” мавзусида талабалар билан ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ушбу тадбирда вилоят божхона бошқармаси ёш ходимлари В.Юнусов ҳамда Д.Исмаиловлар иштирок этиб, талабаларга конституциямизнинг қабул қилиниш тарихи, унга киритилган ўзгартиришлар ҳамда ривожланган мамлакатлар конституциялари тўғрисида маъруза қилишди.

Айтиш жоизки, Конституцияда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойиллари аниқ белгилаб берилган. Давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи  ва суд тармоқларига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида қайд этилган. Энг асосийси, Конситуциямизда белгиланган тамойиллар ижтимоий ҳаётимизда тўлиқ ўз аксини топиб, бугунги кунда давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари ўз функцияларини самарали адо этаётгани тадбирда эътироф этилди. 

Учрашув сўнгида, ёш талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

 

8.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг