Вилоятда мунтазам ташкил этиб келинаётган мазкур турдаги танлов ва мусобақаларда иштирок этиб келаётган божхоначиларнинг мустақил фикрлаши, мантиқий тафаккури ҳамда китобхонлик маданиятини янада шакллантиришда бу каби тадбирлар ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Мазкур интеллектуал ўйин 3 та жамоа яъни бошқарма аппарати, чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларидан ташкил топган терма жамоалари ўртасида ўтказилди.
Ўйин натижаларига кўра, бошқарма аппарати терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди, чегара божхона постлариниг терма жамоаси 2-ўринни ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг терма жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
8.12.2021