Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда “8-декабрь Конституция куни” муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди
994
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида ҳафтанинг муҳим саналари “8-декабрь Конституция куни” ва “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Қашқадарёда “8-декабрь Конституция куни” муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Унда, институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб, “8 – декабрь Конституция куни” муносабати билан иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилди. Шу сабабдан ҳам сана муносабати билан барча идора ва ташкилотларда турли хил учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Шундан сўнг, вилоят божхона бошқармаси ходими томонидан “9 декабрь - халқаро коррупцияга қарши кураш куни”га бағишланган маърузаси тингланди.

Хусусан, юртимиз ва божхона тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалиётга татбиқ этилган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, коррупцияни олдини олиш ва унга чек қўйишга оид амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Учрашув давомида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга масъул идоралар вакиллари батафсил тушунтиришлар берди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати 

8.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг