Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда Конституция қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди
1214
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Шу муносабат билан бугун конституциямизнинг 29 йиллиги мамлакатимизнинг турли ҳудудларида кенг нишонланмоқда.
Наманганда Конституция қабул қилинганлигининг  29  йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасида вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда конституциямизнинг 29 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Жалолов очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллик байрами билан табриклаб, чин қалбдан самимий муборакбод этди.

Шунингдек, тадбирда вилоят Адлия бошқармасининг масъул ходимлари А.Мусашайхов ва Ш.Тўрамирзаевлар сўзга чиқиб, конституциянинг давлат бошқарув жараёнларида тутган ўрни, тарихи ҳамда ривожланган мамлакатлар конституциялари тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Дарҳақиқат, ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституцияси – асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. Бинобарин, ўз халқининг хоҳиш-иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларига ҳамоҳанг Конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдинга қараб боради.

Тадбир сўнгида бошқарма шахсий таркибини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

8.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг