Шундай тадбирлардан бири Хоразм вилояти божхона бошқармасида ташкил этилди.
Тадбирда Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали “Маънавият-маърифат” ишлари бўлими бошлиғи Атабек Сапарбаев Конституциянинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.
– Бош қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда – дейди Кадрлар бўлими бошлиғи А.Нурметов.
Ушбу тадбирда мазкур ҳужжатда мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлангани, ёшларнинг онги ва қалбида Конституциямизга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик, масъулият ҳиссини янада кучайтириш масалалари хусусида эркин суҳбат қилинди.
8.12.2021