Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияни бирга енгамиз
1477
Барчамизга маълумки, коррупция - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфдир. Бугунги кунда коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги республикамизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Коррупцияни бирга енгамиз

Коррупциянинг олдини олиш тизимда коррупция каби салбий ҳолатларга йўл қўймасликка қаратилган долзарб вазифаларни амалга оширишда Фарғона вилояти божхона бошқармасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 “Коррупцияни бирга енгамиз” шиори остида  ташкил этилган тадбирда ҳам айнан шу масалалар кўриб чиқилди.

Анжуманда бошқарма бошлиғининг ўринбосари И.Ибрагимов, фахрий божхоначилар, ходимлар,  уларнинг ота-оналари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Коррупция – жамиятни таназзулга олиб келувчи омил ҳисобланади, — дейди,  вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Ибрагимов, — Божхона органлари тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз ва шафқатсиз муносабатни шакллантириш, бундай иллатга чек қўйиш, имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш барчамизнинг асосий вазифамиз бўлмоғи лозимдир. Уни илдизидан қуритиш мақсадида божхона ходимларининг ота-оналари билан яқин муносабатлар ўрнатилган. Бу эса тизимда коррупция ҳолатларининг содир этилишининг олдини олишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.  

Жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатга қарши курашиш ҳар бир ходимнинг бурчи ҳисобланади. Айниқса бунга божхона ходимларининг залворли меҳнати зарур. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

Ўғлим бир неча йилдан буён мана шу соҳада фаолият юритиб келади,— дейди божхона ходимининг онаси Насиба Зарипова,  — Ҳар йили ўтказиладиган коррупцияга қарши курашишга бағишланган тадбирда мунтазам қатнашаман. Бу ёмон одатни ўзига яқинлаштирмаслигини ўғлимга бот-бот такрорлаб айтаман. Шукурки, шу кунгача у ўз касбига содиқ қолиб, ҳалол меҳнат қилмоқда. Бу борада ўғлимнинг пост бошлиғи билан ҳам унинг хулқ-атвори ва хизмат фаолияти ҳақида суҳбатлашиб турамиз.

  Бошқарма томонидан коррупциявий ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши курашиш энг устувор вазифа этиб белгиланганлиги қайд этилди. Шунингдек, тадбирда коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш бўйича келгусидаги режалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг