Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
1819
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.
“Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди.

Рақамли технологиялар имкониятидан кенг фойдаланган ҳолда коррупцияни олдини олишга қаратилган самарали механизмлар жорий этилмоқда. Бу борада, божхона органларида ҳам тизимли ишлар амалга оширилиб, келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш Раиси томонидан тасдиқланган “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳам мазкур йўналишда давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳатида Тошкент шаҳар прокуратураси маъсул ходими С.Набиходжаев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маъсул ходими О.Латипов, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Муратов ҳамда бошқарма шахсий таркиби иштирок этишди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар мамлакатимизда давлат хизматчилари ўртасида коррупцияни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, давлат хизматчилари учун ташкил қилинаётган ижтимоий таъминот ҳамда коррупция жиноятига белгиланган жазо ва унинг оқибатларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтказилган давра суҳбатида жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир божхона ходимида ҳалоллик иммунитетини ошириб ва бу билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш лозимлиги, Давлатимиз раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга барча ходимлар ўзининг Ватанга садоқати ҳамда ҳалол ва пок меҳнати билан жавоб қайтариши лозимлиги таъкидланди.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади. Шу сабабдан фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 71-207-09-39 телефон рақамига қўнғироқ қилишларини сўраб қоламиз.

 Зеро, бу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар фуқаролар томонидан ҳам фаоллик кўрсатилсагина, кўзланган натижани бериши мумкин. Шундай экан коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз, барчамиз бирга ҳаракат қилмоғимиз зарур.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Матбуот хизмати

 

        

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг