Бинобарин, буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир.
Бугунги кунда, Фарғона вилоят божхона бошқармаси томонидан тизимда кўп йиллар мобайнида хизмат қилган, фахрий ходимлар билан ёшларнинг “Уч авлод учрашуви” ташкил этиш тизимли равишда йўлга қўйилган бўлиб, навбатдаги учрашув тадбири Қўқон шаҳрида ўтказилди.
Учрашув давомида бошқарманинг “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар ҳамда ходимларга яратилган шароитлар билан танишишдан бошланди. Учрашув давомида тадбир иштирокчилари Қўқон шаҳрида жойлашган тарихий обидаларимиздан бири бўлган Худоёрхон Ўрдасига ташриф буюрдилар. У ерда Ўрданинг бунёд этилиши ҳамда унинг тарихи билан боғлиқ маълумотларга эга бўлдилар.
Иш фаолиятимни бошлаганимга ҳали ҳеч қанча бўлмади,— дейди “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости инспектори ёш божхоначи Нодирбек Ўринбоев, — Бугунги учрашувда божхона соҳасида фидойилик кўрсатган ходимлар билан суҳбатлашиб, ўзимга керакли маълумотларга эга бўлдим. Улар иш жараёнида нималарга эътибор бериш кераклиги, айниқса коррупцияга иллатига асло йўл қўймаслигимизни бот-бот такрорладилар.
Қизиқарли суҳбатдан сўнг, фахрийлар Риштон тумани маданият саройига ташриф буюришди. У ерда беназир кулолчилик намуналарини кўриб, кулолларнинг санъат асарларига таҳсин айтишди.
7.12.2021