Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 113 миллион сўмлик пиротехникалар манзилига етиб бормади
665
Мамлакатимизга пиротехника воситаларининг ноқонуний равишда кириб келишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Салкам 113 миллион сўмлик пиротехникалар манзилига етиб бормади

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Т.С. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонаси ва салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 112,8 миллион сўмлик 15160 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг