Азал-азалдан “Ҳар ким хайрли ишни ҳар куни қилиши керак” деган доно ўгит бор халқимиз орасида. Ана шундай хайрли ишга кам бўлсада ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида мазкур акцияда Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимларининг ҳам фаол иштирок этаётганликлари киши кўнглида фахр туйғуларини уйғотмоқда. Божхоначилар томонидан топширилаётган қон препаратлари қайсидир юртдошимизнинг оғирини енгил қилса, дардига шифо топишида ёрдам берса, божхона офицери учун бунданда юксакроқ мукофот йўқдир.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, божхоначилар томонидан ихтиёрий равишда топширилаётган донорлик қон препаратлари республика онкология, гематология ҳамда бошқа тиббиёт марказларида даволанаётган жажжи болажонлар учун беғараз берилади.
7.12.2021