Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Пақилдоқ”ларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
640
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Пақилдоқ”ларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида Қўнғирот туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Ф.У. жами 6000 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатилиб қолинди.

Яна бир ҳолатда, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Хўжайли туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.С.га тегишли сумкада жами 1200 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг