Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
50 минг донадан зиёд пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди
747
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги ҳуқуқбузарликни ўз вақтида фош этишди.
50 минг донадан зиёд пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро  Ю.А ўзига тегишли бўлган, умумий қиймати 11 млн. 400 минг сўмлик 52 250 дона пиротехника воситаларини “Нексия” русумли автомашинасида сотиш учун олиб кетаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг