Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардан тушириб қолдирилган 8,7 млрд. сўмдан зиёд товарлар фош бўлди
1059
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Ҳужжатлардан тушириб қолдирилган 8,7 млрд. сўмдан зиёд товарлар  фош бўлди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постига хориждан кириб келган  иккита “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўрикдан ўтказилди.

Натижада, автомашиналарда ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 8 665 480 000 сўмлик 48 хил турдаги маиший техника ҳамда кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг