Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почта жўнатмаларидаги заргарлик буюмлари фош бўлди
792
Республикамиз божхоначилари тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир қатор қонунбузарлик ҳолатларини мунтазам фош қилишмоқда.
Почта жўнатмаларидаги заргарлик буюмлари фош бўлди

Навбатдаги ана шундай ҳолат Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бошпочтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида аниқланди.

Унга кўра, хориждан пойтахтимизда яшовчи фуқаро номига келтирилган почта жўнатмасида ҳужжатларга асосан жўнатмада “оёқ кийим” товари бўлиши лозим эди.

Пост ходимлари томонидан мазкур жўнатма кўздан кечирилганда эса, жўнатмада оёқ кийимлар эмас, қиймати 30 млн. сўмлик оғирлиги 22 грамм бўлган 2 дона аёллар занжирлари ҳамда 2 дона қўл соатлари борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса, 13,6 млн. сўмлик 17,66 грамм оғирликдаги 1 дона аёллар билак узуги почта жўнатмасига тегишли ҳужжатларда қайд этилмаганлиги фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг