Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Долзарб мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди
1793
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида давра суҳбати ўтказилди.
Долзарб мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди

Унда вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлик субъектлари, транспорт корхоналари масъул ходимлари, брокерлик фирмалари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда божхона ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида, мамлакатимиз ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда тадбиркорлик субъектларига яратилган енгилликлар, бу борада божхонада яратилган қулайлик ва имкониятлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Дастлаб, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
627-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-725-сонли Қонунлари мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Аҳамиятлиси, ушбу қонун ҳужжатлар билан, 2021 йилнинг
10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Шундан келиб чиқиб, учрашувда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Махмадалиев томонидан тадбиркорларимиз яратилган ушбу енгилликлардан ўз вақтида ва самарали фойдаланиш зарурлигини, бу борада божхона постларида божхона расмийлаштирувларини куну-тун ва тадбиркорлар учун қулай вақтларда амалга ошириш йўлга қўйилганлиги яна бир бор етказилди. 

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан фикр алмашилди, саволларга атрофлича  жавоб қайтарилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг