Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гильзаларни олиб ўтишга бўлган уриниш наф бермади
935
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Гильзаларни олиб ўтишга бўлган уриниш наф бермади

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Н.М. бошқарувидаги “Wolkswagen Sprinter” русумли автомашина божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашина тиркамаси жавонида сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, 51 дона  ов қуроли учун мўлжалланган гильзалар мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг