Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес Бенц”да ноқонуний олиб кетилаётган парфюмериялар фош бўлди
785
Сифати кафолатланмаган парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан мунтазам равишда кураш олиб борилмоқда.
“Мерседес Бенц”да ноқонуний олиб кетилаётган парфюмериялар фош бўлди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДБҚнинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, олдиндан тезкор кузатувга олинган Ўзбекистон фуқароси Н.М. бошқарувида бўлган “Мерседес-Бенц Спринтер” русумли юк автотранспорт воситаси Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Хонобод кўчасига келиб тўхтаган вақтида, ушбу автотранспорт воситасининг юкхонаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, муқаддам божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали республика ҳудудига олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 1228 дона қиймати 70,1 млн. сўмлик парфюмерия воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг