Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззах вилояти божхоначилари “опий” ва “героин” гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйишди
823
Жиззах ҳамда Самарқанд вилояти божхоначилари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд тумани ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказишди.
Жиззах вилояти божхоначилари “опий” ва “героин” гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйишди

Тадбир давомида фуқаро Р.С. ўзига тегишли “опий” ва “героин” гиёҳвандлик воситаларини фуқаро Т.З.га сотаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг, мазкур моддалар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди. Унга кўра, соф оғирлиги 99,6 гр.ни ташкил этувчи модданинг бири “Опий”, иккинчи модда эса соф оғирлиги 0,85 гр.ни ташкил этувчи “Героин” гиёҳвандлик воситаси эканлиги  маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг