Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
2,2 млрд. сўмлик “найранг” фош этилди
797
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
2,2 млрд. сўмлик “найранг” фош этилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро И.Р. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 2 255 795 000 сўмлик, 41 306 дона кийим кечаклар, 155 дона хўжалик моллари каби 3 хил турдаги товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг