Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича ташкил қилинган Тошкент форумида божхоначилар фаол иштирок этишди
1470
Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида юртимизда ўтказилаётган “Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида ҳамда 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича Тошкент форуми бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича ташкил қилинган Тошкент форумида божхоначилар фаол иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, шунингдек, халқаро ташкилотлар БМТ Тараққиёт дастури, БМТ ГЖБ, ЕХҲТ, ИҲТТ ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Бўлиб ўтган форумда Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Малайзия, Хитой, Грузия, Словения коррупцияга қарши курашиш бўйича идора раҳбарлари, шунингдек, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий экспертлар, вазирлик ҳамда идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари бевосита қатнашишди.

Форумда сўзга чиққанлар турли мамлакатлар мисолида коррупцияга қарши кўрилаётган чораларнинг моҳияти ва хусусиятларини очиб берди, юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этилди. Форум коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш соҳасида миллий ва хорижий экспертлар, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида фикр алмашиш учун платформага айланди.

Шунингдек форум давомида, давлат бошқарувида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар, хусусан, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс-назорат” тизимини жорий этишнинг механизмлари, манфаатлар тўқнашувини декларациялаш ва тартибга солишнинг усуллари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишда фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш амалиёти, коррупциянинг олдини олишда тадқиқот натижаларидан фойдаланишнинг турли ёндашувлари ва амалиёти юзасидан иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг