“9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган аксилкоррупция ҳафталиги доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори катта ёрдамчиси М.Нуратдинов ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи И.Алдабергеновлар иштирок этиб, ҳозирги кунда бутун мамлакатимиз бўйлаб коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар, Президентимиз томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек тадбир сўнгида бошқарма раҳбарияти сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш йўналишида ишларни янада жонлантириб, барча ходимларни она ватанимизга фидоий хизмат қилишга чақирди.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
1.12.2021