Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Табиатни асраш – инсониятни асраш демакдир
2864
Бугунги кунда экология билан боғлиқ масалалар халқаро муаммога айланиб, муайян шароитга мослашган бир бутун экотизим йўқолиб кетишига олиб келаётгани ва бунга, биринчи навбатда, антропоген омиллар сабаб бўлаётгани жаҳон аҳлини хавотирга солмоқда.
Табиатни асраш – инсониятни асраш демакдир

Албатта, одамзод ривожланишининг барча босқичларида сайёрамиз табиий бойликлари, ҳайвонот ва наботот олами инсон фаолияти учун зарур эҳтиёж манбаи бўлиб келган. Техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланган ХХI асрда экология, биохилма-хилликни асраш, табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммолар бир минтақа ёки бир мамлакатгагина эмас, балки барча қитъаларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Шу сабабли, барчанинг олдидаги долзарб вазифалардан бири — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраб-авайлаш, флора ва фауна оламини муҳофаза қилиш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик ҳисобланади.

Ўз навбатида божхона органлари ҳам ушбу масаладан четда қолмай ноёб флора ва фауна вакиллари юртимиздан ноқонуний олиб чиқилишига қарши тизимли ишлар олиб бормоқдалар.

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида Ўзбекистон Республикаси Экология қўмитасининг Биохилмахиллик масалалари бошқармаси,  Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўлими, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳамда ДХХ чегара қўшинлари вакиллари иштирокида йўқолиб кетиш хавфи остида турган фауна ва флора турларининг халқаро савдосини назорат қилиш мавзусида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Бирлашган миллатлар ташкилотининг “Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилмахилликни муҳофаза қилиш мақсадида муҳим тоғли ҳудудларда ўрмонлардан ва табиат ресусрларидан барқарор фойдаланиш ва бошқариш” лойиҳаси доирасида йўқолиб кетиш хавфи остида турган фауна ва флора турларининг халқаро савдосини назорат қилиш, уларнинг ноқонуний савдосини олдини олиш бўйича соҳа вакилларига тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, Давлат экология қўмитаси томонидан Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда интеграцияланган дастур ишлаб чиқилаётганлиги ва келгусида Давлат экология қўмитаси томонидан берилган барча рухсат этувчи ҳужжатларни онлайн режимда текшириш имкони яратилаётганлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида семинар иштирокчилари бу каби долзарб масалалар юзасидан семинарларни доимий ўтказиш ва улар орқали божхона ҳодимларининг билим ва малакалари янада мустахкамлаш, шунингдек, ушбу йўналишда ҳамкорликни янада кучайтириш бўйча келишиб олишди.

1.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг