Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси томонидан Олтинкўл туманига трансформатор пунктлари олиб келинди
1803
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан, Давлат божхона қўмитаси ва Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Олтинкўл туманида жойлашган ҳар бир маҳалла фаоллари билан суҳбатлашилиб, тумандаги мавжуд муаммолар ўрганилди.
Давлат божхона қўмитаси томонидан Олтинкўл туманига трансформатор пунктлари олиб келинди

Ўрганишлар натижасида аҳолини яқин 40 йилдан буён қийнаб келаётган электр энергияси билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Божхона органи ходимлари туман мутасаддилари билан ҳолат бўйича гаплашилганида ҳақиқатдан ҳам йиллар давомида электр энергиясида кўплаб узилишлар бўлиши фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Божхона ходимлари томонидан қўшимча ўрганиш давомида туманда яшовчи 180 минг аҳолини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш учун 20 дона электр трансформаторлар кераклиги аниқланди.

Фуқароларга янада енгиллик яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан Олтинкўл туманининг электр таъминотида носозликлар бўлаётган маҳаллаларга умумий қиймати 1 млрд. сўмлик бўлган  20 дона қуввати 250 кВА ҳамда 4 дона қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пунктлари Олтинкўл туман электр таъминоти корхонасига олиб келинди.

Ушбу трансформатор пунктларини Олтинкўл тумани ҳокими И.Матрўзиев, Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи  Э. Райхоновлар МФЙ раисларига топширдилар.

Эндиликда туманидаги 14 та маҳалланинг электр энергияси сифати яхшиланишига эришилади, ҳудудда эса тадбиркорлик янада ривожланишига замин яратилади.

 

 

 

1.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг