Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
1628
Бутун дунё миқёсида кескин кураш олиб бориладиган, жирканч иллатлардан бири бу шубҳасиз коррупциядир.
Сурхондарёда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Айни шунинг учун ҳам 2003 йил 9 декабрь куни Мексикада БМТ коррупцияга қарши Конвенцияси очилди. 2004 йил 9 декабрдан бошлаб эса бутун жаҳонда   “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”  сифатида нишонланиб келинади. Бош Ассамблея резолюциясида айтилишича, ушбу халқаро кунни белгилашдан мақсад, коррупция  муаммосини тубдан тушуниш ва Конвенциянинг  коррупция билан курашиш ва уни олдини олиш борасидаги аҳамиятидир.

Мазкур сана муносабати билан  Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган “Очиқ эшиклар кунлари” доирасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Вилоят Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда асосий эътибор божхона ходимларида коррупция иллатига нисбатан янада муросасиз муносабатни шакллантириш, тизимда коррупция жиноятига йўл қўйилишини олдини олиш масалаларига  қаратилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Қ.Умаров тадбирни очар экан, сўнгги йилларда республикамизда коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини ҳамда божхона органларида ҳам бу борада тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг, Шахсий хавфсизлик бўлими ходими Б.Якубов тадбир иштирокчиларига тизимда коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар мамлакатимизда давлат хизматчилари ўртасида коррупцияни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, давлат хизматчилари учун ташкил қилинаётган ижтимоий таъминот ҳамда коррупция жиноятига белгиланган жазо ва унинг оқибатларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Бугунги кунда коррупциянинг илдизларини бартараф қилиш учун мунтазам равишда иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда ва давлат бошқарувини такомиллаштириш дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013 сонли фармонлари билан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш агентлиги”нинг ташкил этилганлиги жамиятда коррупциянинг барча кўринишларини олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишда дастуриамал бўлди десак адашмаган бўламиз.

1.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг