Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Пиротехника – ҳаёт учун хавфли” мавзусида тадбир ўтказилди
9493
Одатда янги йил яқинлашиб келиши билан, пиротехника воситаларини республикамиз ҳудудига олиб киришга ва ноқонуний савдосига уринишлар кўпаяди.
“Пиротехника – ҳаёт учун хавфли” мавзусида тадбир ўтказилди

Булар орасида аксари ёшлар эканлигини инобатга олсак албатта ачинарли ҳолат.

Ёшлар ўртасида шу ва шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Андижон вилояти божхона ходимлари Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 31-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида ёшлар билан учрашдилар.

Учрашувдан асосий мақсад, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ва унинг оғир асоратларидан ёшларни бохабар қилишдир.

 Ўзаро қизғин савол-жавоблар билан ўтган учрашувда божхона ходимлари пиротехника воситаларини ноқонуний савдосига ҳамда ноқонуний йўллар билан олиб ўтишнинг юридик жавобгарлик масалаларига ҳам тўхталиб ўтишди.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланганлигига тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида божхона ходимлари мактаб ўқувчиларини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

1.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг