Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда божхона ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқдалар
858
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 2 ноябридан 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.
 Андижонда божхона ходимлари “Яшил макон”  умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқдалар

Ушбу умуммиллий лойиҳа доирасида манзарали дарахтлар экиш акциясида Андижон вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ кўнгилли ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Вилоят божхона бошқармаси ҳамда постларида, жумладан “Дўстлик”, “Маданият”, “Савай” темир йўл чегар божхона постларида ташкил этилган эко-акцияда божхона ходимлари 400 дан ортиқ манзарали кўчатларни ерга қададилар.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки,  муҳтарам Президентимиз “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали туман, шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш ташаббусини олға сурдилар.

1.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг