Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ
1898
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб коррупция ва порахўрлик иллатларига қарши кураш масаласига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Порахўрлик давлат ҳокимияти ва бошқарув асосларини емирадиган, халқ олдида уларни обрўсизлантирадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига раҳна соладиган жирканч иллат ҳисобланади.
Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ

Навоий вилояти божхона бошқармасида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган “Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Навоий вилоятининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, "Ёшлар иттифоқи" вакиллари, журналистлар ҳамда вилоят тадбиркорлари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, божхона хизмати подполковниги Абдувохид Рахмонов очиб берди. Вилоят божхона бошқармасининг шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи Рустам Ғаффоров сўзни давом эттириб, коррупция давлат ва жамият фаровонлиги учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлиги, ушбу ижтимоий иллат келтириб чиқарадиган оқибатлари, қанчадан-қанча оилаларини бузилишига сабабчи эканлигини аниқ мисоллар орқали баён қилиб берди.

Бундан ташқари, Навоий вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан узлуксиз равишда порахўрлик иллати, хизмат ваколатини суистеьмол қилмаслик, миллат ва оилани биринчи ўринга қуйишлик, садоқат ва йигитлик бурчи тўғрисида якка ва жамоавий тарзда йиғилишлар мунтазам равишда ташкил этиб борилмоқда.

Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлиши керак.

Тадбир ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилиб, журналистлар ва тадбиркорлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан етарлича жавоблар берилди.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, агар сизда божхона соҳасига доир коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотлар бўлса, Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият кўрсатувчи қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони”га ёки Навоий вилояти божхона бошқармасининг (79)-223-08-65 рақамларига қўнғироқ қилиб, бу ҳақида хабар беришингиз мумкин.

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган фуқароларнинг шахси ҳақидаги маълумотлар сир сақланишини эслатиб ўтамиз.

 

                                                                           

1.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг