Божхона органларида бу зарарли иллатнинг келиб чиқиш омиллари ўрганилиб, тизимли равишда профилактик суҳбат, семинар, яккама-якка суҳбатлар олиб борилмоқда.
Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Тошкент вилояти божхона бошқармасида ташкил этилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармасида "9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш" кунига бағишланган аксилкоррупция ҳафталиги доирасида "Коррупция ривожланишимизга тўсиқ" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, ходимлари сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳақида тўхталди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти шахсий таркибга тушунтирилди.
Йиғилиш якунида муҳтарам Президентимиз томонидан билдирилган ишончни оқлаш, халқимиз олдида давлат божхона хизмати органларининг нуфузини янада ошириш, “Божхоначи” деган шарафли номга муносиб бўлиш ҳар бир ходимнинг биринчи навбатдаги устувор вазифаси эканлиги таъкидланиб, тегишли топшириқлар берилди.
1.12.2021